Nokia 3610 fold - Кириш кодлари 

background image

Кириш кодлари

Телефонингиз кириш кодларини қайси йўл билан ишлатишини созлаш учун,

Меню >

Созламалар > Хавфсизлик-ни танланг.
● Клавиатура қулфи (клавишлар муҳофаза қулфи)

клавишларнинг тасодифий босилишининг

олдини олади:
1. Телефон очиқ ҳолатда унинг клавиатурасини

қулфлаш учун,

Меню > * -ни 3.5 сония давомида

танланг.

2. Телефон очиқ ҳолатда унинг клавиатура қулфини

очиш учун,

Меню > * -ни 1,5 сония давомида

танланг ва босинг.

Клавиатура қулфланган пайтда қўнғироққа жавоб

бериш учун қўнғироқ клавишини босинг. Агар сиз

қўнғироқни тугатсангиз ёки рад этсангиз, клавиатура

қулфи автоматик равишда қулфлананди.

Шунингдек, сиз

Меню > Созламалар > Телефон >

Автоматик клавиатура қулфи ёки Клавишлар

хавфсизлик муҳофаза қулфи > Ёқиш ёки Ўчириш-ни танлашингиз мумкин. Агар клавишлар

хавсизлик муҳофаза қулфи фаол бўлса, талаб қилинган пайт хавфсизлик кодини киритинг.

● Хавфсизлик кодлари (5-10 рақам) телефонингизни рўхсатсиз ишлатишдан ҳимоялайди.

Сиз кодни яратишингиз ёки ўзгартиришингиз ва шунингдек, ушбу созламани ёқишингиз

ёки ўчиришингиз мумкин. Агар кодни унутиб қўйсангиз ва телефон қулф ҳолатда қолса,

телефон хизматни талаб қилади ва қўшимча харажатларга сабаб бўлади. Батафсил

маълумот учун, Nokia Care шахобчасига ёки телефон диллерингизга мурожаат қилинг.

● SIM карта билан таъминланган PIN код картани рўхсатсиз ишлатишдан ҳимоялайди.
● Баъзи SIM карталар билан таъминланадиган PIN2 код, баъзи бир хизматларга кириш

учун лозим.

● PUK ва PUK2 кодлари SIM карта билан тақдим этилиши мумкин. Агар сиз PIN ёки PIN2

кодларини кетма-кет уч марта нотўғри киритсангиз, сиздан PUK ёки PUK2 кодлари талаб

қилинади. Агар сиз бу кодларга эга бўлмасангиз, хизмат кўрсатувчи провайдерингизга

мурожаат қилинг.

● Тақиқлаш коди (4 рақам) телефонингиздан чиқувчи ёки унга кирувчи қўнғироқларни

тақиқлаш учун талаб қилинади.

● Хавфсизлик модул созламаларини кўриш ёки ўзгартириш учун, агар ўрнатилган бўлса,

Меню > Созламалар > Хавфсизлик > Хавфсизлик модул созламалари-ни танланг.