Nokia 3610 fold - Рақамли ҳуқуқларни бошқариш 

background image

. Рақамли ҳуқуқларни бошқариш

Контент эгалари ўзларининг интеллектуал мулкларини, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш учун рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) технологияларининг ҳар хил

турларидан фойдаланиши мумкин. Ушбу қурилма DRM орқали ҳимояланган контентга

background image

12

И ш г а к и р и ш и ш

кириш учун ҳар хил DRM дастурларини ишлатади. Ушбу қурилма орқали WMDRM 10 билан

ҳимояланган контентга киришингиз мумкин. Агар маълум DRM дастурлари контентни ҳимоя

қила олмаса, контент эгалари шундай DRM дастурларнинг янги DRM орқали ҳимояланган

контентга кириш имконини бекор қилинишини талаб қилишлари мумкин. Бекор қилиш

қурилмангизда шундай DRM орқали ҳимояланган контентнинг тикланишига йўл қўймайди.

Шундай DRM дастурларининг бекор қилиниши бошқа DRM турлари орқали ҳимояланган

контентдан ёки DRM орқали ҳимояланмаган контентдан фойдаланишга таъсир қилмайди.
Рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) орқали ҳимояланган контент сизнинг контентдан фойдаланиш

ҳуқуқларингизни белгилайдиган контентга боғлиқ фаоллаштирув калити билан етказилади.
Агар қурилмангиз OMA DRM орқали ҳимояланган контентга эга бўлса, активлаштирув калитлари

ва контентдан нусха кўчириш учун, Nokia PC Suite нусха кўчириш хусусиятидан фойдаланинг.

Бошқа узатиш усуллари, қурилма хотираси форматлаштирилганидан кейин OMA DRM орқали

ҳимояланган контентдан фойдаланишни давом эттира олишингиз учун контент билан бирга

тикланиши зарур бўлган фаоллаштирув калитларини узатмаслиги мумкин. Қурилмангиздаги

файллар шикастланганда ҳам сиз фаоллаштирув калитларини тиклашингиз керак бўлади.
Қурилмангизда WMDRM орқали ҳимояланган контент бўлса қурилма хотираси

форматлаштирилганидан кейин фаоллаштирув калитлари билан бирга контент ўчиб кетади.

Қурилмангиздаги файллар шикастланганда сиз фаоллаштирув калитларини ва контентни

йўқотишингиз ҳам мумкин. Фаоллаштирув калитларини ва контентни йўқотиш сизнинг

қурилмангизда ўхшаш контентдан фойдаланиш имкониятингизни чеклайди. Батафсил

маълумот учун хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожаат қилинг.