Nokia 3610 fold - Тармоқ хизматлари 

background image

Тармоқ хизматлари

Телефондан фойдаланиш учун сиз симсиз хизмат кўрсатувчи провайдернинг хизматига эга

бўлишингиз лозим. Хусусиятларнинг кўпи махсус тармоқ хусусиятларини талаб қилади. Бу

хусусиятлар ҳамма тармоқларда мавжуд эмас; бошқа тармоқлар эса сиздан тармоқ хизматидан

фойдаланишдан олдин хизмат кўрсатувчи провайдер билан махсус келишувга киришни талаб

қилиши мумкин. Хизмат кўрсатувчи провайдерингиз сизга кўрсатмаларни бериб, қандай

тўловларни амалга оширишни тушунтириши мумкин. Баъзи тармоқларда сиз тармоқ хизматларидан

фойдаланишингизга таъсир кўрсатадиган чеклашлар бўлиши мумкин. Масалан, баъзи тармоқлар

тилга боғлиқ бўлган барча ҳарфлар ва хизматларни қўллаб-қувватламаслиги мумкин.
Сизга хизмат кўрсатувчи провайдер телефонингизда маълум хусусиятлар ўчирилишини

ёки ёқилмаслигини талаб қилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда бу хусусиятлар

телефонингиз менюсида кўрсатилмайди. Телефонингиз меню номлари, меню тартиби

ва белгиларда ўзгартиришлар каби махсус конфигурацияга эга бўлиши мумкин.

Батафсил маълумот учун сизга хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожаат қилинг.
Ушбу қурилма TCP/IP протоколларига асосланиб ишлайдиган WAP 2.0 протоколларини

(HTTP ва SSL) қўллаб-қувватлайди. Мултимедиа хабар ёзиш (MMS), сайтлар кўриш, электрон

почта иловаси, тез хабар ёзиш, контактлар ҳозирлигини кучайтирувчи хусусият, масофали

синхронлаш ва браузердан фойдаланиб контент ёки MMS юклаб олиш каби ушбу қурилманинг

баъзи хусусиятлари ушбу технологияларга тармоқ қуллашини талаб қилади.