Nokia 3610 fold - Парвоз ҳолати 

background image

. Парвоз ҳолати

Сиз барча радио тўлқинлар вазифаларини ўчирсангиз ҳам, алоқадан ташқари ҳолатидаги

ўйинлар, тақвим ва телефон рақамларига киришингиз мумкин. Парвоз ҳолатидан радио

тўлқинларига сезгир муҳитларда, масалан самолёт ва шифохоналарда фойдаланинг. Парвоз

ҳолати фаол бўлса,

кўрсатилади.

Меню > Созламалар > Профиллар > Парвоз > Фаоллаштириш ёки Шахсийлаштириш-ни

танланг.
Парвоз ҳолатини фаолсизлаштириш учун, бирон-бир бошқа профилни танланг.

Огоҳлантириш: Парвоз ҳолатида сиз на қўнғироқ қилиш на қўнғироқни қабул қила

оласиз, жумладан фавқулодда ҳолат қўнғироқларни ҳамда тармоқ қамрашини талаб

қилувчи бошқа хусусиятлардан фойдалана олмайсиз. Қўнғироқ қилиш учун, авваламбор

профилларнини ўзгартириб, телефон вазифасини фаоллаштиришингиз керак.

Қурилма қулфланган ва парвоз ҳолатида бўлган пайтда фавқулодда ҳолат қўнғироқ

қилиш лозим бўлса, сиз қулф коди майдонида қурилмангизга дастурлаштирилган

расмий фавқулодда вазият рақамини териб, Қўнғироқ қилиш-ни танлашингиз

мумкин. Қурилма сиз фавқулодда ҳолат қўнғироқ қилиш учун парвоз режимидан

чиқаётганингизни тасдиқлайди.