Видео
Видеоклипларни 3GP форматида ёзишингиз мукин. Мавжуд видеоёзиш вақти видеоклип
давомийлиги ва сифатнинг созламаларига боғлиқдир.
Клипларнинг давомийлиги ва файл ҳажми танлаган сифат ва хотиранинг мавжудлигига кўра
фарқ қилиши мумкин. Видеоклипларингизнинг сифатини созлаш учун,
Меню > Медия > Видео >
Вариантлар > Созламалар > Видеоклип сифати > Юқори, Оддий ёки Стандарт-ни танланг.
Файл ҳажми чегарасини танлаш учун,
Меню > Медия > Видео > Вариантлар > Созламалар >
Видеоклип давомийлиги-ни танланг. Стандарт файл ҳажми мултимедия хабарига сиғиши учун
чегараланганлигини билдиради (мултимедия хабар ҳажми турли хил қурилмаларда фарқли
бўлиши мумкин).
Энг юқори ҳамма мавжуд хотира ишлатилганлигини билдиради. Мавжуд
хотира видеоклипнинг жойлашиш манзилига боғлиқдир.
Видеоклип ёзинг
Меню > Медия > Видео > Ёзиш-ни танланг. Шунингдек, сиз камера клавишини босиб
тутишингиз мумкин. Видеоёзишни вақтинчалик тўхтатиш учун, Вақтинчалик тўхтатиш-ни
танланг; қайта бошлаш учун, Давом этиш-ни танланг. Ёзишни тўхтатиш учун, Тўхтатиш- ни
танланг. Видеоёзувни телефон Галлерея > Видеоклиплар-да сақлайди.
Кўринишни яқинлаштириш ёки узоқлаштириш учун, овоз баландлиги клавишларини юқорига
ёки пастга босинг ёки чап ва ўнгга ўтинг.
■