Nokia 3610 fold - Браузер хавфсизлиги 

background image

. Браузер хавфсизлиги

Баъзи хизматлар учун хавфсизлик хусусиятлари, масалан, онлайн банк операцияларини

бажариш ёки харид қилиш каби хизматлар, талаб қилинади. Шу каби уланишлар учун сиз

хавфсизлик шаҳодатномалари ва имкон қадар, SIM - картангизда мавжуд бўлиши мумкин

бўлган хавфсизлик модулига эга бўлишингиз лозим. Қўшимча маълумот олиш учун, хизмат

кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат қилинг.

background image



И н т е р н е т

Хавфсизлик модули

Хавфизлик модули браузер уланишини талаб қиладиган иловаларга хавфсизлик хизматларини

яхшилайди ва сизга рақамли имзодан фойдаланишга рўхсат беради. Хавфизлик модули

сертификатларга, шунингдек, шахсий ва оммавий калитларга эга бўлиши мумкин.

Сертификатларни хизмат кўрсатувчи провайдер хавфсизлик модулида сақлайди.
Хавфсизлик модул созламаларини кўриш ёки ўзгартириш учун,

Меню > Созламалар >

Хавфсизлик > Хавфсизлик модул созламалари-ни танланг.

Сертификатлар

Муҳим: Сертификатлардан фойдаланиш масофадаги алоқа ва дастурларни

ўрнатишни сезиларли даражада хавфсизроқ қилса ҳам, ошган хавфсизликдан

самарали фойдаланиш учун улардан тўғри фойдаланиш лозим.

Сертификат мавжудлиги ўзидан-ўзи ҳеч қандай ҳимоя таъминламайди, ошган хавфсизликка эга

бўлиш учун сертификат бошқарувчиси тўғри, ҳақиқий ёки ишончли сертификатларга эга бўлиши

лозим. Сертификатлар чекланган муддатга берилади. Агарда ҳақиқий сертификат бўлганда

ҳам “Муддати тугаган сертификат” ёки “Муддати ҳали бошланмаган сертификат” кўрсатилса,

қурилмангиздаги шу кундаги сана ва вақтнинг тўғрилигини текширинг.
Бирон бир сертификат хусусиятларини ўзгартиришдан олдин сиз сертификат эгасига

ҳақиқатдан ҳам ишонишингизни ҳамда ушбу сертификат айнан кўрсатилган эгасига тегишли

эканлигидан амин бўлишингиз лозим.
Сертификатлар уч хил бўлади: сервер сертификатлари, ваколат сертификатлари ва

фойдаланувчи сертификатлари. Ушбу сертификатларни хизмат кўрсатувчи провайдерингиздан

олишингиз мумкин. Ваколат ва фойдаланувчи сертификатларини ҳам хизмат кўрсатувчи

провайдер хавфсизлик модулида сақлаши мумкин.
Телефонингизга юклаб олинган ваколат ёки фойдаланувчи сертификатларини кўриш

учун,

Меню > Созламалар > Хавфизлик > Ваколат сертификатлари ёки Фойдаланувчи

сертификатлари-ни танланг.

Агар ахборот ўтказиш телефон ва контент сервери ўртасида шифрланган бўлса, уланиш

пайтида кўрсатилади.
Хавфсизлик белгиси шлюз ва контент сервери (ёки сўралган манба жойлашган жой) ўртасидаги

маълумот узатиш хавфсиз эканлигини билдирмайди. Шлюз ва контент сервери ўртасидаги

маълумот узатишни хизмат кўрсатувчи провайдер хавфсизлантиради.

Рақамли имзо

Агар SIM картангиз хавфсизлик модулига эга бўлса, сиз рақамли имзо қўйишингиз мумкин.

Рақамли имзодан фойдаланиш исмингиз билан ҳисоб қоғози, шартнома ёки бошқа

ҳужжатларда имзо қўйишингизга ўхшайди.
Рақамли имзо қўйиш учун, саҳифадаги уланиш йўли, масалан, харид қилишни истаётган китоб

номи ва унинг нархи ҳақадаги кўрсатилган маълумотнинг уланиш йўлини танланг. Миқдор ва

санага эга имзоланиши керак бўлган матн кўрсатилади.

background image



Матн сарлавҳаси Ўқилган ва рақамли имзо тасвири

кўрсатилганлигини текширинг.

Эслатма: Агар рақамли тасвир имзоси кўрсатилмаса, демак бегонанинг рўхсатсиз кириши

амалга оширилган ва сиз PIN имзоингиз каби шахсий маълумотларни асло киритманг.
Матнга имзо қўйишдан олдин, аввал ҳамма матнни ўқинг ва

Имзолаш-ни танланг.

Бир кўринишда матн экранга сиғмаслиги мумкин. Шунинг учун, имзо қўйишдан олдин матннинг

ҳамма қисмларига ўтиб ва ўқиб, сўнг имзо қўйинг.
Ишлатишни истаётган фойдаланувчи сертификатини танланг. PIN имзосини киритинг. Рақамли

имзо тасвирчаси йўқолади ва хизмат харидингиз ҳақида тасдиқлаш хабарини кўрсатиши мумкин.