Nokia 3610 fold - Хизмат кириш хабарлар қутиси

background image

. Хизмат кириш хабарлар қутиси

Телефон хизмат кўрсатувчи провайдерингиз томонидан юборилган хизмат хабарларини

қабул қила олади (тармоқ хизмати). Хизмат хатлари хабарномадир (масалан, янгиликлар бош

сатрлари) ва улар матн хабарлари ёки хизмат манзилига эга бўлиши мумкин.
Кутиш ҳолатида хизмат хабарини қабул қилганингизда Хизмат кириш хабарлар қутиси -га

кириш учун,

Кўрсатиш-ни танланг. Агар сиз Чиқиш -ни танласангиз, хабар Хизмат кириш

хабарлар қутисига ўтказилади. Хизмат кириш хабарлар қутисига кейинроқ кириш учун,

Меню >

Интернет > Хизмат кириш хабарлар қутиси-ни танланг.

Хизмат кириш хабарлар қутиси созламалари

Меню > Интернет > Созламалар > Хизмат кириш хабарлар қутиси созламалари-ни танланг.
Хизмат хабарларини қабул қилиш ёки қилмасликни созлаш учун, Хизмат хабарлари > Ёқиш ёки

Ўчириш-ни танланг.
Хизмат кўрсатувчи провайдер томонидан маъқулланган контент муаллифларидан фақат хизмат

хабарларини қабул қилишни созлаш учун, Хабар филтри > Ёқиш-ни танланг. Маъқулланган

контент муаллифлари рўйхатини кўриш учун, Ишонарли каналлар-ни танланг.
Телефон хизмат хабарини қабул қилганида, телефон автоматик равишда браузерни кутиш

ҳолатидан фаоллаштиришини созлаш учун, Автоуланиш > Ёқиш-ни танланг. Агар сиз Ўчириш-

ни танласангиз, телефон хизмат хабарини қабул қилганида браузерни

Тиклаш -ни танлагандан

сўнг фаоллаштиради.