Nokia 3610 fold - 16. Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот 

background image

16. Батарея ва зарядловчи ҳақида

маълумот

Қурилмангиз қайта зарядланувчи батареяга эга. Бу қурилма BL-5C батареяси билан ишлашга

мўлжалланган. Ушбу қурилма қўйидаги зарадлантирувчи қурилмалардангина зарядланиб

ишлатилиши лозим: AC-3U, AC-4U ёки AC-5U. Батарея юзлаб марта зарядланиши ва

зарядсизланиши мумкин, бироқ сўнгида у барибир кучсизланади. Гаплашиш ва кутиш вақтлари

одатдагидан сезиларли даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг. Фақат Nokia томонидан

тасдиқланган батареялардан фойдаланинг ва батареянгизни фақат Nokia томонидан

тасдиқланган ва ушбу қурилма учун мўлжалланган зарядловчилар ёрдамида қайта зарядланг.

Тасдиқланмаган батарея ёки зарядлантирувчи қурилма олов, портлаш, оқиш ёки бошқа

хатарларни юзага келтириши мумкин.
Агар батарея биринчи марта ишлатилаётган бўлса ёки батарея узоқ вақт давомида

ишлатилмаганда, батарея зарядлашини бошлаш учун зарядловчи қурилмани улаб, кейин

ажратиб, кейин қайта улаш лозим бўлиши мумкин. Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, экранда

зарядлаш белгиси пайдо бўлиши ёки қўнғироқ қилишдан олдин бир неча дақиқа ўтиши мумкин.
Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг ва зарядловчини ажратиб олинг.
Зарядловчи қурилмадан фойдаланмаётганда уни электр розеткаси ва қурилмадан ажратиб

қўйинг. Тўлиқ зарядланган батареяни қувватловчига улатиб қолдирманг, чунки ҳаддан ташқари

қувватлаш унинг иш муддатини қисқартириши мумкин. Ишлатилмай қўйилган тўлиқ зарядланган

батарея вақт ўтиши билан зарядини йўқотади.
Батареяни ҳар доим 15°C ва 25°C (59°F ва 77°F) ўртасида сақлашга ҳаракат қилинг. Экстремал

ҳароратлар батареянинг фаолият муддатини қисқартириши ва самарадорлигини сусайтириши

мумкин. Совуқ ёки иссиқ батареяли қурилма вақтинчалик фаолият кўрсатмаслиги мумкин.

Батареянинг ишлаши музлашдан паст ҳароратларда айниқса чекланган.
Батареяни қисқа туташувдан сақланг. Тасодифий қисқа туташув танга, қисқич ёки ручка

каби металл объект батареянинг позитив (+) ва негатив (-) терминалларини тўғридан-тўғри

бирлаштирганда рўй бериши мумкин. Улар батареяда металл чизиқлар сифатида жойлашган.)

Бу, масалан сиз бўш батареяни чўнтак ёки сумкангизда ташиётганда рўй бериши мумкин.

Терминалларнинг қисқа туташуви батарея ёки уланган предметни шикастланишига олиб

келиши мумкин.
Батареяларни оловга ташламанг, чунки улар портлаши мумкин. Батареялар, уларга зарар

етказилган бўлганда ҳам портлаши мумкин. Батареяларни ташлашда маҳаллий қоидаларга

риоя қилинг. Иложи борича қайта ишлашга топширинг. Маиший чиқинди сифатида ташламанг.

background image

1

Б а т а р е я в а з а р я д л о в ч и ҳ а қ и д а м а ъ л у м о т

Батарея ёки ҳужайраларни қисмларга бўлманг, очманг, урманг, эгманг, шакл ўзгартирманг

ва майдаламанг. Батарея оқиб кетган ҳолда суюқ моддани терига ёки кўзларга тегишига

йўл қўйманг. Бундай вазиятида тери ёки кўзларингизни дарҳол сув билан ювиб ташланг ёки

шифокорга мурожаат қилинг.
Батарея шаклини ўзгартирманг, бошқатдан ясаманг, ўзга предметларни ўрнатишга уринманг ёки

сув ва бошқа суюқли моддака чўктирманг.
Батареяни нотўғри ишлатиш олов келиб чиқиши, портлаш ва бошқа хатарларга сабаб

бўлиши мумкин. Агар қурилма ёки батарея туширилса, айниқса қаттиқ юзага, ва батарея

шикастланганига сиз ишонсангиз, уни ишлатишдан олдин хизмат кўрсатиш шахобчасига

текшириш учун олиб боринг.
Батареядан фақат мақсадга мувофиқ фойдаланинг. Ҳеч қачон бузилган зарядловчи ёки

батареядан фойдаланманг. Батареянгизни болалар ета олмайдиган жойда сақланг.