Nokia 3610 fold - Хизмат ва таъминот 

background image

Хизмат ва таъминот

Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва маҳорат маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан

фойдаланилиши лозим. Қуйидаги таклифлар кафолат таъсирини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
● Қурилмани қуруқ ҳолда тутинг. Буғланиш, намлик, суюқлик ва намликнинг барча турлари

электр контактларнинг занглашига олиб келиши мумкин бўлган минералларга эга бўлиши

мумкин.

● Қурилмани чанг ва ифлос жойларда ишлатманг ва сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи

қисмлари ва электрон қисмларига зарар етказилиши мумкин.

● Қурилмани иссиқ жойларда сақламанг. Юқори ҳароратлар электрон қурилмаларнинг

ишлаш муддатини қисқартириши, батареяларга зарар етказиши ва муайян пластик қисмлар

шаклини ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.

● Қурилмани совуқ жойларда сақламанг. Қурилма нормал ҳароратга қайтганда унинг ичида

намлик пайдо бўлиб, электрон платаларга зарар етказилиши мумкин.

● Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан бошқача очишга ҳаракат қилманг.
● Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг. Қўпол тутиш ички электрон платалар ва

нозик механизмларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

● Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар, тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш

воситаларидан фойдаланманг.

● Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи қисмларга кириб, тўғри ишлашига ҳалақит беради.
● Камера, масофа сенсори яқинлик ва ёруғлик сенсорлари каби линзаларини юмшоқ, тоза,

қуруқ мато билан тозаланг.

● Фақат бирга сотиб олинган ёки маъқулланган антеннадан фойдаланинг. Тасдиқланмаган

антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар қурилмага зарар етказиши ва радио

қурилмалар тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

● Зарядловчилардан бинолар ичида фойдаланинг.
● Қурилмани хизмат кўрсатиш жойига юборишдан олдин ҳар доим сақламоқчи бўлган

маълумотларнинг заҳира нусхасини яратинг.

● Аппаратни вақти вақти билан оптимал хусусиятларга қайта ўрнатиш учун эса энергия

манбаини ўчиринг ва батареяни олиб ташланг.

Ушбу маслаҳатлар қурилма, батарея, зарядловчи ёки бошқа қўшимча қурилмаларга бир хил

тегишлидир. Агарда бирон бир қурилма тўғри ишламаётган бўлса, уни энг яқин ваколатли

хизмат кўрсатиш шаҳобчасига олиб боринг.

Х и з м а т в а т а ъ м и н о т

background image

3

Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и

Қўшимча

Маҳсулотнингиз, унинг ҳужжатида ёки упаковкада устидан чизиқ тортилган ғилдиракли

контейнер белгиси сизга Европа Иттифоқида ҳамма электротехник ва электрон

маҳсулотларни, батарея ва аккумуляторларни ишлатиб бўлгандан сўнг чиқиндиларни

қайта ишлаш жойларига йиғилиши шартлигини эслатади. Бу маҳсулотларни

ажратилмаган шаҳар чиқиндилари сифатида ташламанг.
Маҳсулотни ўз жойига йиғиш билан сиз назорат қилинмаган чиқиндини нобуд қилишнинг

олдини олишга ва табиий ресурсларнинг қайта ишланишига кўмаклашган бўласиз.

Бу ҳақида батафсил маълумотни маҳсулот сотувчиси, миллий ишлаб чиқаришни назорат

этадиган ташкилот ёки маҳаллий Nokia вакилидан олишингиз мумкин. Ишламайдиган

маҳсулотингизни маҳсулот Экологик Декларатсияси ёки кўрсатмаларига асосланиб

қайтариш учун, махсус мамлакат маълумотини ушбу сайтдан олишингиз мумкин:

www.nokia.com.