Nokia 3610 fold - Қўшимча хавфсизлик маълумоти 

background image

Қўшимча хавфсизлик маълумоти

Ёш болалар

Қурилмангиз ва унинг қўшимча анжомлари кичик қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Уларни

болалар ета олмайдиган жойда сақланг.

Фаолият муҳити

Ушбу қурилма қулоққа тутилган нормал фаолият ҳолатида ёки танадан камида 2.2 сантиметр

(7/8 дюйм) узоқроқ масофада жойлашганда радио частотаси таъсир қилиш кўрсатмаларига

мос келади. Ташиш сумкаси, камар клипи, ёки ушлагичи ёрдамида танада жойлаштирилиб

фойдаланилганда улар таркибида металл бўлмаслиги ва қурилмани танадан юқорида

кўрсатилган масофадан узоқроқ жойда жойлаштириш лозим.
Маълумотлар файллари ёки хабарларни узатиш учун ушбу қурилма тармоқ билан сифатли

алоқани талаб қилади. Баъзи ҳолларда маълумотлар файллари ёки хабарларни узатиш бундай

алоқа мавжуд бўлишиганича қолдирилади. Узатилиш тугатилишигача юқорида кўрсатилган

масофани сақлаш кўрсатмаларига риоя қилинишини таъминланг.

Тиббий асбоблар

Бирон бир радио узатиш мосламаси, жумладан симсиз телефонлардан фойдаланиш етарлича

ҳимояланмаган тиббий асбоблар ишлашига шовқин туғдириши мумкин. Тиббий асбобларнинг

ташқи радио частотаси энергиясидан етарлича ҳимояланганлигини билиш учун ёки

саволларингиз бўлса шифокор ёки тиббий асбоб ишлаб чиқарувчиси билан маслаҳатлашинг.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида талаб қилинса, қурилмангизни ўчириб қўйинг. Касалхона

ёки соғлиқни сақлаш муассасалари ташқи радио частотаси энергиясига сезгир асбоблардан

фойдаланаётган бўлиши мумкин.

Танага жойлаштириладиган тиббий қурилмалар
Тиббий асбоблар ишлаб чиқарувчилари симсиз қурилма ва танага жойлаштириладиган

тиббий қурилма, электрон юрак стимулятори ёки танага жойлаштириладиган кардиовертер

background image



Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и

дефибрилатор каби асбоблар ўртасида мумкин бўлган шовқинни бартараф қилиш учун улар

орасида камида 15,3 сантиметр (6 дюйм) масофа бўлишини тавсия этади. Шу каби тиббий

қурилмаларга эга бўлган шахслар қўйидаги шартларни бажаришлари керак:
● Симсиз қурилма ёқилган пайтида ҳар доим симсиз қурилмани тиббий асбобдан камида

15,3 сантиметр (6 дюйм) узоқликда тутишлари шарт.

● Қурилмани кўкрак чўнтагида ташимасликлари лозим.
● Шовқинни юзага келтиришни бартараф қилиш учун симсиз қурилмани тиббий асбобдан узга

тарафдаги қулоқларига тутишлари лозим.

● Агар шовқин содир булаётгани сезилса, дарҳол симсиз қурилмани ўчириб қўйишлари керак.
● Танага жойлаштирадиган тиббий асбоблар ишлаб чиқарувчиларнинг кўрсатмаларини

ўқишлари ва уларга риоя қилашлари лозим.

Агар симсиз қурилмани танага жойлаштирадиган тиббий асбоб олдида ишлатиш ҳақида

саволингиз тўғилса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Эшитиш асбоблари
Баъзи рақамли симсиз қурилмалар айрим эшитиш асбобларига шовқин туғдириши мумкин.

Шовқин рўй берса, сизга хизмат кўрсатувчи провайдер билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситалари

Радио частота сигналлари транспорт воситиларда ёнилғи қуйиш электрон тизимлари,

қулфлашга қарши электрон тормоз тизимлари, тезликни назорат қилиш электрон тизимлари,

ҳаво ёстиғи тизимлари каби нотўғри ўрнатилган ёки етарлича ҳимояланмаган электрон

тизимларига таъсир қилиши мумкин. Қўшимча маълумот учун автомобилингиз ёки унга

қўшилган мосламалар ишлаб чиқарувчиси ёки унинг вакили билан маслаҳатлашинг.
Қурилмага фақат малакали мутахассислар хизмат қилиши ёки уни автомобилга ўрнатиши

лозим. Нотўғри ўрнатиш ёки хизмат кўрсатиш хавфли бўлиши ва қурилмага тегишли барча

кафолатлар кучини бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Транспорт воситангизда барча

симсиз қурилмалар тўғри ўрнатилгани ва ишлаётганини мунтазам текшириб туринг. Ёнувчан

суюқликлар, газлар ёки портловчи моддаларни қурилма, унинг қисмлари ёки қўшимча

қурилмалари жойлашган бўлимда сақламанг ва ташиманг. Ҳаво ёстиғига эга автомобил

эгалари ҳаво ёстиғи катта куч билан очилишини эсда тутишлари лозим. Объектларни,

жумладан ўрнатилган ёки портатив симсиз мосламаларни ҳаво ёстиғи устига ёки унинг

очилиши доирасида жойлаштирманг. Транспорт воситаси ичидаги симсиз мосламалар нотўғри

ўрнатилган бўлса ва ҳаво ёстиғи очилса, бу қаттиқ шикастланишга олиб келиши мумкин.
Қурилмангиздан самолётда учаётганда фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Қурилмангизни

самолётга чиқишдан олдин ўчириб қўйинг. Самолётда симсиз узатиш қурилмаларидан

фойдаланиш самолёт фаолияти учун хавфли бўлиши, симсиз телефон тармоғига ҳалақит

бериши ҳамда ноқонуний бўлиши мумкин.

Портлаш содир бўлиши мумкин муҳитлар

Портлаш содир бўлиши мумкин бўлган муҳитда қурилмангизни ўчиринг ва барча белги ва

кўрсатмаларга риоя қилинг. Портлаш содир бўлиши мумкин бўлган муҳитларга одатда сизга

транспорт воситиси моторини ўчиришни тавсия қилишлари мумкин бўлган жойлар киради.

Бундай жойларда учқунлар тана жароҳати ёки ҳатто ўлимга сабаб бўлиши мумкин бўлган

портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин. Қурилмани хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидаги

бензоколонкалар каби ёнилғи қуйиш жойларида ўчиринг. Ёнилғи сақлаш ёки тарқатиш жойлари,

background image



Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и

кимёвий заводлар ёки портлаш ишлари олиб борилган жойларда радио асбобларидан

фойдаланишга бўлган чеклашларга риоя қилинг. Портлаш содир бўлиши мумкин бўлган

муҳитлар одатда аниқ белгиланган бўлади, бироқ ҳар доим эмас. Булар ичига кемалардаги

пастки палуба, кимёвий йўллаш ёки сақлаш жойлари ҳамда ҳаво таркибида кимёвий моддалар

ёки уруғ, чанг ёки металл толқони каби заррачалар мавжуд жойлар киради. Суюлтирилган газ

(масалан пропан ва бутан) ишлатадиган транспорт воситалар ишлаб чиқарувчилари билан бу

телефоннинг шу транспорт воситалар яқинида хавфсиз ишлатилиши мумкинлигини аниқланг.

Фавқулодда вазият қўнғироқлари

Муҳим: Симсиз телефонлар, жумладан сизнинг қурилмангиз, радио сигналлари,

симсиз тармоқлар, ер усти тармоқлари ва фойдаланувчи дастурлаштирилган

вазифаларга асосланиб ишлайди. Агар сизнинг қурилмангиз овоз қўнғироқларини

интернет (интернет қўнғироқлари) орқали қўллаб-қувватласа, интернет қўнғироқлари

ҳамда тармоқ қўнғироқлари хусусиятларини фаоллаштиринг. Агар ҳар бири

фаоллаштирилган бўлса, қурилма ҳам интернет орқали ҳам тармоқ орқали

фавқулодда вазият қўнғироқларини амалга оширишга ўринади. Уланиш ҳамма ҳам

вазиятда кафолатланмайди. Тиббий фавқулодда вазиятлар каби муҳим алоқа учун

ҳеч қачон фақат симсиз қурилмага таянманг.

Фавқулодда вазиятда қўнғироқ қилиш учун:

Қурилма ёқилмаган бўлса, уни ёқинг. Сигнал кучи етарлилигини текширинг. Қурилмангизга

кўра, сиз қўйидагиларни ижро этишингиз лозим бўлади:
● Агар қурилмангиз SIM карта ишлатса SIM картани жойлаштиринг.
● Қурилмангиздаги айрим фаол қўнғироқ чеклашларни ўчиринг.
● Қурилмангиздаги ўчирилган ёки парвоз кўринишлар режимини фаол режимга

ўзгартиринг.

Дисплейни тозалаш ва қурилмани қўнғироқларни қабул қилишга тайёрлаш учун тугатиш

тугмасини неча марта керак бўлса, шунча босинг.
Айни жойлашишингиз учун расмий фавқулодда вазият рақамини киритинг. Фавқулодда

вазият рақамлари минтақага кўра фарқ қилади.
Қўнғироқ тугмасини босинг.

Фавқулодда қўнғироқ қилаётганда барча керакли маълумотларни иложи борича аниқроқ

беринг. Симсиз қурилмангиз воқеа содир бўлган жойда ягона алоқа воситаси бўлиши мумкин.

Қўнғироқни рухсатсиз тугатиб қўйманг.

Сертификация маълумоти (SAR)

Бу мобил қурилма радио частота таъсири учун кўрсатмага эга
Сизнинг кўчма қурилмангиз радио тўлқинларни узатувчи ва қабул қилувчидир. У халқаро

кўрсатмалар томонидан тавсия этилган радио тўлқинларининг таъсир қилиш лимити

доирасидан ошмайдиган қилиб яратилган. Ушбу қўрсатмалар ICNIRP мустақил илмий

ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар ёши ва соғлиғидан қатъи назар барча

инсонлар ҳимоясини таъминлаш учун яратилган хавфсизлик чегараларига эга.
Кўчма (мобил) қурилмалар учун таъсир қилиш кўрсатмалари Махсус сингдириш даражаси

(Specific Absorption Rate) ёки SAR деб номланувчи ўлчов бирлигидан фойдаланади. ICNIRP

1.

2.

3.

4.

background image



Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и

кўрсатмаларида белгиланган SAR чегараси тана тўқималарининг 10 граммига ўртача 2,0ватт/

килограммдир (Вт/кг). SAR бўйича синовлар стандарт фаолият ҳолатларида, қурилма барча

синалувчи частота кенгликларида энг юқори сертификация қилинган қувват даражасида узатиш

шароитида ўтказилади. Ишлаётган қурилманинг асл SAR даражаси максимал қийматдан

пастроқ бўлиши мумкин, чунки қурилма фақат тармоқ билан боғланиш учун етарли бўлган

қувватни ишлатиш учун яратилган. Ушбу миқдор сиз тармоқ таянч станциясига яқинлигингиз

сингари, қатор омилларга қараб ўзгаради. ICNIRP кўрсатмаларига асосан қурилманинг қулоққа

тутиб ишлатиш учун энг юқори SAR қиймати 0.95 Вт/кг.
Қурилма аксессуарлари ва қўшимча анжомларидан фойдаланиш SAR қийматларининг турлича

бўлишига сабаб бўлиши мумкин. SAR қийматлари миллий ҳисобот бериш ва синов талаблари,

ҳамда тармоқ кенглигига қараб фарқ қилиши мумкин. SAR бўйича қўшимча маълумот

www.nokia.com манзилида маҳсулот маълумотида келтирилиши мумкин.

background image