Nokia 3610 fold - Nokia батареясини аниқлаш кўрсатмалари 

background image

. Nokia батареясини аниқлаш кўрсатмалари

Хавфсизлигингиз учун фақат оригинал Nokia батареяларидан фойдаланинг. Nokia оригинал

батареясини сотиб олишда уни текшириш учун, Nokia ваколатли дилеридан батареяни харид

қилинг ва голограмма ёрлиғини қўйидаги усуллар билан текширинг:
Ушбу қадамнинг муваффақиятли бажарилиши батареянинг ҳақиқийлигига тўлиқ кафолат

бўлолмайди. Агарда сизда батареянгиз ҳақиқий оригинал Nokia батареяси эканлигига шубҳа

қилиш учун қандайдир сабаблар бўлса, ундан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг ва уни

ёрдам учун энг яқин ваколатли Nokia хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ёки дилерига олиб боринг.

Ваколатли Nokia хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ёки дилерингиз батареянинг ҳақиқийлигини

текширади. Ҳақиқийлигини текшириш мумкин бўлмаса, батареяни сотиб олган жойга қайтаринг.
Голограммани аниқлаш

1. Ёрлиқдаги голограммага қараганда бир бурчакдан Nokia-нинг

бирлашаётган қўллар белгисини, иккинчи бурчакдан эса Nokia

Original Enhancements белгисини кўришингиз мумкин.

2. Голограммани чапга, ўнгга, юқорига ёки пастга эгиб кўрганда

унинг ҳар бир томонида 1, 2, 3 ва 4 нуқталарини кўришингиз мумкин.

background image

2

Батарея ҳақиқий бўлмаса-чи?
Агарда сиз голограмма ёрлиқли Nokia батареянгиз ҳақиқийлигини тасдиқлай олмасангиз,

илтимос батареядан фойдаланманг. Уни ёрдам учун энг яқин ваколатли Nokia хизмат кўрсатиш

шаҳобчаси ёки дилерига олиб боринг. Ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланмаган батареядан

фойдаланиш хавфли бўлиб, қурилмангизнинг ёмон ишлаши ва унга ва қўшимча қурилмаларга

зарар етказилишига олиб келиши мумкин. Бу, шунингдек, қурилмага тегишли тасдиқлаш ёки

кафолат кучини бекор қилиши мумкин.
Оригинал Nokia батареялари ҳақида қўшимча маълумот учун www.nokia.com/battery манзилига

ташриф буюринг.