. Қўнғироқ пайтидаги вариантлар
Қўнғироқ пайтида фойдаланишингиз мумкин бўлган кўп вариантлар тармоқ хизматига боғлиқ.
Ушбу вариантлар мавжудлигини билиш учун хизмат кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат қилинг.
Қўнғироқ пайтида
Вариантлар ва қуйидагилардан; Овозни ўчириш, Овозни ёқиш, Контактлар,
Меню, Клавиатурани қулфлаш, Аудиоёзиш, Карнай ёки Телефон-ни танланг.
Тармоқ хизматлари вариантларига булар киради: Жавоб бериш ёки Рад қилиш, Тутиб
туриш ёки Тутмаслик, Янги қўнғироқ, Конференцияга қўшиш, Қўнғироқни тугатиш, Ҳамма
қўнғироқларни тугатиш ва қуйидагилар:
DTMF-ни юбориш — оҳангларни юбориш учун
Бошқага уланиш — фаол ва ушлаб турилган қўнғироқлар ўртасида биридан иккинчисига
ўтиш учун
Йўналтириш — ушлаб турилган қўнғироқни фаол қўнғироққа улаш ва уланишдан чиқиб
кетиш учун
Конференция — беш шахсгача конференция қўнғироғини улар ўртасида амалга ошириш учун
Шахсий қўнғироқ — конференция қўнғироғи пайтида алоҳида гаплашиш учун
Огоҳлантириш: Карнай ёқилган пайтда қурилмани қулоғингизга яқин тутманг, чунки
товуш жуда баланд бўлиши мумкин.