4. Хабар ёзиш
Сиз матнли, мултимедия, электрон почта, аудио, флешли хабарларни ўқишингиз, ёзишингиз,
юборишингиз ва сақлашингиз мумкин.
Сизнинг қурилмангиз бир хабарга ажратилган белгилар ҳажмидан каттароқ матн хабарларини
қўллаб-қувватлайди. Узунроқ хабарлар икки ёки ундан кўп қисмларга бўлиб юборилади. Сизга
хизмат кўрсатувчи провайдерга тўланадиган пул шунга кўра ўзгариши мумкин. Урғу ёки бошқа
белгили ҳарфлар ҳамда баъзи тиллардаги ҳарфлар кўпроқ жой эгаллайди ва якка хабарда
юборилиши мумкин бўлган белгилар сонини камайтиради.
Экраннинг уст қисмидаги кўрсаткич яна киритилиши мумкин бўлган белгилар умумий сонини ва
юборилиши мумкин бўлган хабарлар сонини кўрсатади. Масалан, 673/2 бу 673 белги қолгани ва
хабар икки хабар сифатида юборилишини англатади.
■