Nokia 3610 fold - Электрон почта иловаси 

background image

Электрон почтани созлаш

Меню > Хабар ёзиш > Менинг хабарларим қутиси > Вариантлар > Хабар қутисини қўшиш >

Сақланган созламалардан фойдаланиш-ни танланг.
Созламаларга қўлда кириш учун,

Меню > Хабар ёзиш > Менинг хабарларим қутиси >

Вариантлар > Хабар қутисини қўшиш > Қўлда яратиш-ни танланг.
Сиз электрон почта конфигурацияларини конфигурация хабарлари сифатида қабул қилишингиз

мумкин.

background image

2

Х а б а р ё з и ш

Хабар қутисини очинг

Хабар қутисини очганингизда, телефон сиздан хабар қутисига уланишни исташингиз ёки

истамаслигингизни сўрайди

(Менинг хабарларим қутисига улансинми?).

Хабар қутингизга уланиш ва янги электрон почта хабарлари ёки бошқа хабарлар

сарлавҳаларини ўқиш учун,

Ҳа-ни танланг. Хабарларни онлайн тартибда кўриш пайтида, сиз

маълумот уланишини ишлатган ҳолда масофали хабар қутисига давомли уланган бўласиз.
Олдинроқ юклаб олинган электрон почта хабарларини офлайн тартибда кўриш учун,

Йўқ-ни

танланг. Электрон почта хабарларини офлайн тартибда кўриш пайтида, телефонингиз

масофали хабар қутисига уланган бўлмайди.

Электрон почта хабарларини ёзинг ва юборинг

Сиз электрон почта хабарларингизни электрон почта хизматига уланишдан олдин ёзишингиз

мумкин; ёки аввал хизматга уланинг ва сўнг электрон почта хабарингизни ёзинг ва юборинг.
1.

Меню > Хабар ёзиш > Хабарни яратиш > Электрон почта-ни танланг.

2. Агар бир неча электрон почта ҳисоби аниқланса, электрон почта хабарингизни юборишни

истаётган ҳисобни танланг.

3. Қабул қилувчининг электрон почта манзилини киритинг, мавзуни ёзинг ва электрон почта

хабарингизни киритинг. Галлереядан файл қўшиш учун,

Вариантлар > Киритиш-ни танланг.

4. Электрон почта хабарини юбориш учун,

Юбориш > Ҳозир юбориш- ни танланг.

Электрон почтани ўқинг ва унга жавоб ёзинг

Муҳим: Хабарларни очишда эҳтиёт бўлинг. Электрон почта хабарларида зарарли

дастур бўлиши мумкин ёки улар қурилмангиз ёки компютерингизга зарар етказиши

мумкин.

1.

Меню > Хабар ёзиш, ҳисоб номи ва истаётган хабарни танланг.

2. Электрон почтага жавоб бериш учун,

Вариан. > Жавоб бериш-ни танланг. Электрон почта

манзили ва мавзуни тасдиқланг ёки таҳрирланг ва сўнг жавобингизни ёзинг.

3. Хабарини юбориш учун,

Юбориш > Ҳозир юбориш- ни танланг.