Nokia 3610 fold - Конфигурация

background image

Конфигурация

Сиз телефонингизни муайян хизматлар учун талаб қилинадиган созламалар билан тўғри

ишлаши учун шакллантиришингиз мумкин. Хизмат кўрсатувчи провайдерингиз ҳам бу

созламаларни сизга юбориши мумкин. “Конфигурация созламалари хизмати”, p. 10-ни кўринг.
Меню > Созламалар > Конфигурация ва қуйидагилардан танланг:
Стандарт конфигурация созламалари — телефонда сақланган хизмат кўрсатувчи

провайдерларни кўриш учун. Хизмат кўрсатувчи провайдернинг конфигурация созламаларини

стандарт конфигурация созламалари сифатида созлаш учун,

Вариантлар > Стандарт

сифатида созлаш-ни танланг.
Стандартни ҳамма иловаларда фаоллаштириш — қўллаб-қувватланадиган иловаларда

стандарт конфигурация созламаларини фаоллаштириш учун
Хизмат кўрсатувчи провайдер қўллаб-қувватлашига уланиш — хизмат кўрсатувчи

провайдерингиздан конфигурация созламаларини юклаб олиш учун
Шахсий конфигурация созламалари — ҳар хил хизматларга янги шахсий ҳисобларни қўлда

қўшиш ва уларни фаоллаштириш ёки ўчириш учун. Агар ҳозиргача янги шахсий ҳисобни қўшмаган

бўлсангиз, уни қўшиш учун,

Янгини қўшиш-ни танланг; ёки бошқа йўл билан Вариантлар >

Янгини қўшиш-ни танланг. Танлаган хизмат турига кўра параметрлар фарқли бўлади.