Nokia 3610 fold - Хавфсизлик

background image

Хавфсизлик

Қўнғироқларни чекловчи хавфсизлик хусусиятларидан фойдаланганда (масалан, қўнғироқларни

тақиқлаш, фойдаланувчилар берк гуруҳи ёки чегараланган териш), телефонингизга

дастурлаштирилган расмий фавқулодда вазият рақамига қўнғироқлар қилиш мумкин.
Меню > Созламалар > Хавфсизлик ва қуйидаги вазифалардан танланг:
PIN код сўрови — ҳар вақт телефон ёқилганда, PIN код сўрашини созлаш учун. Баъзи SIM

карталар код сўровини ўчириб қўйишга рўхсат бермайди.
PIN2 код сўрови — PIN2 коди билан ҳимояланган махсус телефон хусусиятидан фойдаланишда

PIN2 сўралиши ёки сўралмаслигини танлаш учун. Баъзи SIM карталар код сўровини ўчириб

қўйишга рўхсат бермайди.
Қўнғироқни тақиқлаш хизмати — телефонингизга кириш ва телефонингиздан чиқиш

қўнғироқларини чеклаш учун (тармоқ хизмати). Тақиқлаш пароли талаб қилинади.
Рўхсат этилган рақамларга қўнғироқ қилиш — агар бу вазифа SIM картангиз билан қўллаб-

қувватланса, чиқиш қўнғироқларини фақат танлаган телефон рақамларига рўхсат бериш учун.

Агар рўхсат этилган рақамларга қўнғироқ қилиш вазифаси ёқилган бўлса, GPRS уланиши GPRS

уланиши орқали матнли хабарлар юборишдан ташқари имконсиз бўлади. Бу ҳолатда, қабул

қилувчининг телефон рақами ва хабар маркази рақами рўхсат этилган рақамларга қўнғироқ

қилиш вазифаси рўйхатига киритилган бўлиши керак.
Фойдаланувчилар берк гуруҳи — сиз қўнғироқ қилишингиз ва улардан қўнғироқларни қабул

қилишингиз мумкин бўлган шахслар гуруҳини белгилаш учун (тармоқ хизмати)
Хавфсизлик даражаси — телефонга янги SIM картани жойлаштириш пайтида телефон

хавфсизлик кодини сўрашини созлаш учун, Телефон-ни танланг. Хотира-ни танласангиз, SIM

карта хотираси танланганда ва амалдаги хотирани ўзгартирмоқчи бўлганингизда телефон

хавфсизлик кодни сўрайди.
Кириш кодлари — хавфсизлик коди, PIN код, PIN2 код ёки чеклаш паролини ўзгартириш учун

background image

3

Ваколат сертификатлари ёки Фойдаланувчи сертификатлари — телефонингизга юклаб олинган

ваколат ёки фойдаланувчи сертификатлар рўйхатини кўриш учун. “Сертификатлар”, p. 48-ни кўринг.
Хавфсизлик модулининг созламалари — хавфсизлик модулининг маълумотларини кўриш учун

Модул PIN сўрови -ни танланг ёки модул PIN ва PIN имзосини ўзгартиринг. “Кириш кодлари”,

p. 10-ни ҳам кўринг.