. Қўнғироқ
Меню > Созламалар > Қўнғироқ ва қуйидагилардан танланг:
Қўнғироқни йўналтириш — кириш қўнғироқларини бошқа рақамга йўналтириш учун
(тармоқ хизмати). Агар баъзи қўнғироқни чеклаш вазифалари фаол бўлса, сиз кириш
қўнғироқларингизни бошқа рақамга йўналтира олмаслигингиз мумкин. Шунингдек, Қўнғироқни
тақиқлаш хизмати -ни “Хавфсизлик”, p. 37-да кўринг.
Хоҳлаган клавиш билан жавоб бериш — кириш қўнғироқларига телефонни ёқиш клавиши,
камера клавиши, чап ва ўнг танлаш клавишлари ва тугатиш клавишидан ташқари исталган
клавишни қисқа босиб жавоб бериш учун
Автоматик қайта териш — муваффақиятсиз қўнғироқдан сўнг, қўнғироқни қайта улаш учун
энг кўпи билан 10 мартагача уланишга ҳаракат қилиш учун
Овоз тиниқлиги — хусусан шовқинли муҳитда сўзлашув тиниқлигини кучайтириш учун
“Фаол”ни танланг.
Тез териш — тез териш клавишларига тайинланган исмлар ва рақамларга
2-9 мувофиқ рақам
клавишини босиб ва тутиб териш учун.
Қўнғироқни кутиш — амалдаги қўнғироқ пайтида бошқа кириш қўнғироғи ҳақида тармоқ сизни
огоҳлантириши учун (тармоқ хизмати), Фаоллаштириш-ни танланг. “Қўнғироқни кутиш”, p. 19-ни
кўринг.
Қўнғироқдан сўнг ҳисобот — қўнғироқнинг давомийлиги ва нархини ҳар бир қўнғироқдан сўнг
қисқа кўрсатиш учун (тармоқ хизмати)
3
С о з л а м а л а р
Менинг рақамимни юбориш — сиз қўнғироқ қилаётган шахснинг телефонида рақамингиз
кўрсатилиши учун (тармоқ хизмати). Хизмат кўрсатувчи провайдерингиз билан келишилган
созламаларидан фойдаланиш учун, Тармоқ билан созлаш-ни танланг.
Телефон очилган пайтда жавоб бериш — кириш қўнғироғига телефонни очиб жавоб бериш учун.
■